Сўх туманидаги шифохонада можаро натижасида яраланган 187 нафар бемор даволанмоқда

Сўх туманидаги шифохонада можаро натижасида яраланган 187 нафар бемор даволанмоқда

Сўх тумани ахборот хизмати маълум қилишича, «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида икки давлат фуқароларининг учрашуви бӯлиб ӯтди.

Учрашувга А. Арипов ва К. Бороновлар бошчилик қилишди. Учрашувда икки халқ ва миллатнинг дӯстлиги, ӯзаро ҳамжиҳатлик ришталари асрларга татигулик эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов қӯшни республика вакиллари билан ўзаро музокаралардан кейин маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Сўх тумани аҳолиси А. Ариповга уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириб, уларнинг ечилишида амалий ёрдам кӯрсатишни сўрашди.

Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов ташаббуси билан яқин кунларда туманда ободончилик ишлари  бошланиши маълум бӯлди. Ободончилик ишларига 1 000 нафар ёшлар жалб этилиши таъкидланди.

? Қӯшни республика билан келишилган ҳолда яйловлардан фойдаланиш, сув муаммосини ҳал этиш, туманда жойлашган Қайроқ, Жавпая, Тоён массивларини ӯзлаштириш ва шу йӯл билан аҳоли ӯртасида ишсизлик муаммосини ҳал этилишига эришиш ҳам қайд этилди.

? Юзага келган жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда.

? Бугун санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига юборилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!