Сув ва чиқиндилар бўйича тўловлар ҳам МИБ зиммасига юклатилди: бу нимадан далолат?

Сув ва чиқиндилар бўйича тўловлар ҳам МИБ зиммасига юклатилди: бу нимадан далолат?

Бугун МИБнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги брифингида кўплаб масалалар ўртага ташланди.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи Махмудхон Мирзахужаев "Мажбурий ижро бюроси органларига қўшимча вазифа сифатида 2018 йил 1 январь кунидан бошлаб, сув таъминоти бўйича тўловларни амалга оширишга киришди, 1 йилдан сўнг эса, қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича ҳудди  шундай вазифа юклатилди, бу нимадан далолат? Бу борада амалда  қандай ишлар амалга оширилди?" деган саволга ойдинлик киритди.

"Айтиш мумкинки, Бюро ўзининг дастлабки давриданоқ юклатилган вазифаларни тўла оқлади ва вазифаларни ишонч билан бажармоқда. Амалга ошираётган ишларимиз натижасида, Давлатимиз раҳбари томонидан олдимизга янги ва қўшимча вазифалар қўйилди.
Давлатимиз раҳбарининг 16.11.2017 йилдаги “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Мажбурий ижро бюроси органларига сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминлаш бўйича қўшимча вазифа юклатилган эди. Ўтган 1,5 ичида  сув истеъмоли бўйича 1,5 трлн.сўм ундирилди.
Ҳудди шундай, Президентимизнинг 22.11.2018 йилдаги  “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2019 йил  1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш Мажбурий ижро бюросига юклатилди. Бу соҳада ҳам ундирув 90 млрд. сўмдан ошди", деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!