Сув оқизиб кетган: ҳомиладор аёлнинг эри қидирилмоқда

Сув оқизиб кетган: ҳомиладор аёлнинг эри қидирилмоқда

Ҳомиладор Айпери Тойчинова 26 ёшли турмуш ўртоғини қидирув ишларида ёрдам берилишини сўради. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 29 июнь куни Аламудун дарёсининг кучли оқими Султон Бакаевни олиб кетди.

Фожиа ҳақида хабар қутқарувчиларга шанба куни соат 13:14 да келиб тушди. Бошида қидирув-қутқарув ишларида 35 киши иштирок этди, якшанба куни уларнинг сони 100 тага етди.

Йигит ўтин ёраётган бўлган ва эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетган бўлиши мумкин.

Тойчинова у нега дарё олдига тушганини билмайди, бироқ унинг турмуш ўртоғи ўтин ёрганини рад этади. Аёл бахтсиз ҳодиса унинг туғилган кунида содир бўлганини айтади.

Айпери Тойчинова ижтимоий тармоқда қидирув ишларида ёрдам берилиши ҳақида пост ёзди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!