Сурхондарёлик ўғри аёл киши экан

Сурхондарёлик ўғри аёл киши экан

2019 йил 27 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида номаълум шахс Шарқ Юлдузи маҳалласи Қорасув қишлоғида яшовчи Т.Б.нинг уйи эшигини бузиб кириб, хонасидан 4 700 000 сўм пулини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шарқ Юлдузи маҳалласида яшовчи Л.П. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!