Сурхондарёлик эркак ўз жиянини нега ўлдирди?

Сурхондарёлик эркак ўз жиянини нега ўлдирди?

Жорий йилнинг 30 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи О.П. маст ҳолда уйида жияни А.Н. билан ўзаро жанжаллашиб, унинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, натижада А.Н. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. О.П. эса қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!