Сурхондарёлик эркак бошқа бир эркакни пичоқлаб, кейин касалхонага олиб борди

Сурхондарёлик эркак бошқа бир эркакни пичоқлаб, кейин касалхонага олиб борди

Сурхондарё вилояти. 2021 йил 10 май куни соат тахминан 17:20 ларда 35 ёшли Д.Нуриддин “Қадимий Ангор” маҳалласида яшовчи 43 ёшли М.Қулсоатлар Ангор тумани “Шарқ Гули” маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон бозори ёнидаги автотураргоҳда ўзаро келишмовчиликлар сабабли жанжаллашиб қолиб, сўнгра яқин қариндошлари ҳамда атрофдагиларнинг аралашуви билан жанжал тўхтатилиб қолинган. Бироқ ушбу жанжал якунида М.Қулсоат Д.Нуриддин унинг уйи томонга кетаётганлигини кўриб, унинг уйига ўч олиш ниятида кетаётганлигини фараз қилиб, укасининг уйига кириб ошхона пичоғи билан Д.Нуриддиннинг автомашинаси ортидан қувлаб, Д.Нуриддин машинадан тушиб, унинг ёнига келган вақтида, унинг биқин соҳасига бир маротаба санчиб, унга тан жароҳат етказиб, сўнгра эса уни Ангор туман тиббиёт бирлашмасига олиб бориб, унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида Д.Нуриддинда ўнг биқин соҳасидан санчиб кесиб кирган жароҳат аниқланган бўлиб, мазкур жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Қулсоатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Қулсоат процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!