Сурхондарёлик аёл ИИБ ходимлари эрини олиб кетиб, қийнаб ўлдирганини айтмоқда

Сурхондарёлик аёл ИИБ ходимлари эрини олиб кетиб, қийнаб ўлдирганини айтмоқда

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида мурожаат тарқалди.

Марҳумнинг рафиқаси айтишича, оилавий можародан кейин томонлар келишиб олишган бўлса-да, Ҳасан Хушматовни ИИБ ходимлари мажбурлаб олиб кетишади. Аёлнинг участка нозирига мурожаати ҳам эътиборсиз қолдирилади. «Сен аралашма», деган жавобни олади. Бироз вақт ўтиб, аёлнинг яқинлари эри касалхонада ётганини айтишади.

Эркакнинг жароҳатланмаган жойи қолмаган ва аёвсизларча калтакланишдан жуда аянчли ҳолга туширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!