Сурхондарёдаги масжидларга вақф қилинган китоблар етказилди

Сурхондарёдаги масжидларга вақф қилинган китоблар етказилди

11-12 сентябрь кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Сурхoндарё вилоятининг Термиз, Ангор, Шеробод, Қизириқ, Бойсун, Жарқўрғон, Музрабод ва Қумқўрғон туманларидаги 44 та масжидга жами ҳисобда 50 млн сўмлик 1848 та китоб етказиб берилди.

Масжидларнинг ҳар бирига «Қуръони Карим», муфтий Усмонхон Алимовнинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак васиятлари», «Оилада фазранд тарбияси», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Руҳий тарбия» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 6 та жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобидан 4 та жуз, «Олтин силсила» 4, 6-жузи, «Иймон», «Очиқ хат», «Тасаввуф ҳақида тасаввурлар» китоблари, шу билан биргаликда масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Ўкинма», «Енгил амаллар», «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар», «Ғийбат ўзи нима?», «Исломда оила» «Нурул басар» «Имомлик буюк масъулият», «Сиз қандай яшамоқчисиз?», «Расулуллоҳнинг шаклу шамоиллари», «Сийрат солномаси», «Расулуллоҳнинг аждодлари», «Расулуллоҳнинг ахлоқ-одоблари» «Мен ҳам намоз ўқийман», каби китоблар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.

Тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Ҳозирги кунгача 263 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!