Сурхондарёдаги деҳқон бозорида қон тўкилди

Сурхондарёдаги деҳқон бозорида қон тўкилди

2019 йил 12 март куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи А.К. Қумқўрғон тумани Боймоқли маҳалла ҳудудида жойлашган деҳқон бозорида ўзаро жанжал оқибатида фуқаро О.М.нинг қорнига қайчи билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, О.М. касалхонага ётқизилган. А.К. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!