Сурхондарёда юқори тезликда ҳаракатланган юк машинаси аёлни уриб кетди

Сурхондарёда  юқори тезликда ҳаракатланган юк машинаси аёлни уриб кетди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 11 октябрь куни юк машинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёда аёлни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа шу куни соат 17:10 атрофида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи «Газ 53» юк машинасида Шўрчи–Қумқўрғон йўналишида ҳаракатланиб кетаётганда содир бўлган. Ҳайдовчи машинада йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани туртиб юборган. Оқибатда 1963 йилда туғилган аёл туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Қайд этилишича, воқеа жойи ўрганилганда тезликни назорат қилувчи радар ўрнатилгани, шовқин чизиқлари, йўл ётиқ чизиқлари, йўл белгилари мавжудлиги аниқланган. ЙТҲга ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатлангани ҳам сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!