Сурхондарёда йўқолган айиқ боласи топилди

Сурхондарёда йўқолган айиқ боласи топилди

Узун давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида айиқ ёлғиз юрган. Тахминларга кўра, у онаси қиш уйқусига кетишидан олдин адашган.

Гўдак браконерлар қўлига тушмаслиги учун у Тошкент ҳайвонот боғи реабилитация марказига ўтказилди. У эрта баҳорда табиатга қайтарилади.

Айиқ боласи Тьян-Шан қўнғир айиғининг кенжа турига киради ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!