Сурхондарёда ЙПХ ходими тез тиббий ёрдамни сабабсиз ўтказмай тургани айтилган видео тарқалди

Сурхондарёда ЙПХ ходими тез тиббий ёрдамни сабабсиз ўтказмай тургани айтилган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ГАИ ходимининг тез тиббий ёрдамни сабабсиз ўтказмай тургани айтилган видео тарқалди. Видеода ЙПХ ходимининг тез тиббий ёрдамни сабабсиз ўтказмай тургани, чақирувга кечикиб етиб бориши баъзан ўлим билан тугаши ва воқеа Сурхондарё вилоят Термиз шаҳри содир бўлгани айтилган. Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ЙПХ инспекторининг хатти-ҳаракатлари бўйича, ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!