Сурхондарёда Халқ таълим бўлими мудири мактаб директорини ҳақорат қилди

Сурхондарёда Халқ таълим бўлими мудири мактаб директорини ҳақорат қилди

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани Халқ таълим бўлими мудири А.Б. 65-умумтаълим мактаби директори Н.Худайдатовни ҳақорат қилганлиги билан боғлиқ аудиоёзув тарқалди.

Вилоят прокуратураси ҳолат Халқ таълим вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати билан ҳамкорликда ўрганилганлигини маълум қилди.

Ўрганишда, бўлим мудири А.Б. мактаб директори Н.Худайдатовни унинг хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ҳолда жамиятдаги мавжуд одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилмаганлиги учун турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлиги аниқланган.

Туман прокуратураси томонидан А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг 12.08.2022 йилдаги қарорига кўра, А.Б. МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!