Сурхондарёда ўқитувчиларнинг 300 миллион сўмдан ортиқ пуллари талон-торож қилинди

Сурхондарёда ўқитувчиларнинг 300 миллион сўмдан ортиқ пуллари талон-торож қилинди

Сурхондарёнинг Сариосиё туманида ўқитувчиларнинг 355,3 миллион сўмлик маблағларини ўзлаштирган ҳисобчига жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, туман Халқ таълими бўлими ҳисобчиси Х.К. тумандаги 27-сонли мактабда муқаддам ишлаб кетган фуқаро М.Қ., Н.Т., О.Э. ва ҳақиқатан ишламаган Ш.Қ.нинг номига банк пластик картасини расмийлаштириб, 2016—2020 йиллар давомида жами 355,3 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Ҳолат юзасидан Х.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси  3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!