Сурхондарёда топиб олинган айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғига келтирилди

Сурхондарёда топиб олинган айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғига келтирилди

Ушбу айиқ боласининг вазни озлиги ва айиқлар одатда қишки уйқуга кетишдан олдин, совуқ ҳавода уларни ҳимоя қилиб, кўкламгача етиб олишга имкон берувчи қалин ёғ қатламини йиғишлари лозим эканлиги инобатга олиниб, Тошкент ҳайвонот боғига келтирилган.

«Жониворни реабилитация марказига ўтказиш лозим деб топилди. Айни чоғда у мутахассислар назорати остида», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Сурхондарё вилоятидаги «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ходимларининг ҳудудда ёлғиз кезиб юрган Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ боласини топиб олгани хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!