Сурхондарёда содир бўлган ёнғин юзасидан расмий баёнот берилди

Сурхондарёда содир бўлган ёнғин юзасидан расмий баёнот берилди

2020 йил 5 февраль куни соат 02:50 ларда Бойсун тумани, А.Термизий кўчасида жойлашган 1857 м2 ер майдонидаги маиший буюмлар бозорида ёнғин содир бўлган.

Натижада, савдо комплексидаги 51 та савдо расталари ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарига жиддий зарар етган.

Тан жароҳати олган фуқаролар мавжуд эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!