Сурхондарёда синф раҳбари ўқувчиларни нега калтаклагани маълум бўлди

Сурхондарёда синф раҳбари ўқувчиларни нега калтаклагани маълум бўлди

Вилоят халқ таълими бошқармаси 2019 йилнинг 2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган "Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги 7-сонли  умумий ўрта таълим мактаби 10-“Б”синф раҳбари Юсупов Алишер ўқувчиларни аямасдан калтаклади, буни ким назорат қилади? Қачонгача давом этади бу ҳолат?" Сарлавҳали видеолавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Видеолавҳада келтирилган ҳолатлар вилоят ҳокимлиги, Музработ тумани ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан хам 2019 йилнинг 18 ноябрь куни Музработ туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби 10-“Б” синфида ушбу ҳолат бўлиб ўтганлигианиқланди. Шунингдек ўрганиш давомида мактабнинг 10-“Б” синф ўқувчилари синф раҳбари А.Юсупов томонидан 16 ноябрь, яъни шанба куни сўроқсиз дарс қолдирганликлари учун изоҳ сўралиб, танбеҳ берилаётган ҳолат ўқувчи томонидан уяли телефон орқали тасвирга олинган ва ўқувчиларнинг ўзлари томонидан telegram ижтимоий  тармоғига тарқатилганлиги аниқланди.
10-“Б” синф ўқувчиси Ж.Р ўз тушунтириш хати орқали  ҳақиқатдан ҳам шанба куни дарс машғулотига келмаганлиги, сўроқсиз дарс қолдирганлиги ва синф раҳбарига нисбатан ҳурматсизлик қилгани оқибатида синф раҳбари уни бир икки тарсаки урганлигини маълум қилди.
10-“Б” синф раҳбари А.Юсупов  ҳақиқатдан ҳам шу куни ўқувчилар тарбиясини ўйлаган ҳолда ўқувчиларга нисбатан қаттиққўлликни ошириб юборганлигини тан олди ва ушбу қилган ишидан пушаймон эканлигини билдирди.
Ушбу ҳолат юзасидан ўқувчининг ота-онаси билан ўтказилган суҳбат жараёнида ўқитувчининг ўғлига нисбатан қилган муносабати, қаттиққўллиги юзасидан ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирди. Мактабда ушбу масала бўйича йиғилиш ўтказилиб, мактаб директори томонидан ўқитувчи А.Юсупов ўз вазифаси мажбуриятларига маъсулиятсизлик билан қараганлиги ва мактаб ички тартиб қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси, 1-банди, 1-қисмига асосан “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди ва синф раҳбари лавозимидан озод этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!