Сурхондарёда қочоқ эркак қўлга тушди

Сурхондарёда қочоқ эркак қўлга тушди

Денов туманининг Боғинав маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этган эди. Шу сабабли унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бироқ у жиноий жавобгарликдан қочиб юришни маъқул деб топди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар тарқатди.

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ жазоси қўлланилган М.О. яқинда ички ишлар органлари ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!