Сурхондарёда қизларни фоҳишалик учун Туркияга олиб кетмоқчи бўлган 3 аёл ушланди

Сурхондарёда қизларни фоҳишалик учун Туркияга олиб кетмоқчи бўлган 3 аёл ушланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида қизларни фоҳишалик учун Туркияга олиб кетмоқчи бўлган 3 аёл ушланди.

Маълум қилинишича, туманда 27 апрель куни мавжуд маълумотларга асосан, ҳозирги вақтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида вақтинча яшовчи М.Малоҳат, Ш.Шодия ва Ш.Шоира ижтимоий тармоқдаги Telegram мессенжери орқали Денов туманининг «Истиқбол» маҳалласида яшовчи, Д.Дилафрўз (исм шарифлар ўзгартирилган) ва Сариосиё тумани «Даштнобод» маҳалласида яшовчи Э.Эленораларни Туркияда фоҳишалик қилиб, кўп пул топишга қизиқтиргани аниқланган.

Шунингдек, аёлларнинг фоҳишаликдан топган пулларининг 50 фоизини уларга беришини, бундан ташқари, йўл харажатларини ҳамда ковид маълумотномасини ўз ҳисобидан тўғрилаб, уларни моддий томондан ўзларига қарам қилиб, Туркияга олиб кетмоқчи бўлгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси Денов шаҳар бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган «Ислом Каримов» номидаги халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбир давомида Ш.Шоира Д.Дилафрўз ҳамда Э.Эленораларни М.Малоҳат ҳамда Ш.Шодиянинг қўлига яъни Туркия давлатига фоҳишаликка жўнатаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Малоҳат, Ш.Шодия ва Ш.Шоираларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми «б,е» банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!