Сурхондарёда қарзини талаб қилган фуқарони ўзига қабр ковлаш ва 50 млн сўм беришга мажбур қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Сурхондарёда қарзини талаб қилган фуқарони ўзига қабр ковлаш ва 50 млн сўм беришга мажбур қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жарқўрғон тумани, «Узумзор» маҳалласида яшовчи Э.А. 2014 йилда туман нефтбазаси собиқ раҳбари М.га 15 миллион сўм берган, бироқ у ҳозирги кунга қадар пулларини қайтармаганди. Бу ҳақда «Дарё»га Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

У М.дан бир неча маротаба пулларини қайтариб беришини сўраб борганидан сўнг 2018 йилнинг 2 сентябрь куни Жарқўрғон тумани, «Обод» маҳалласида яшовчи Т.Н. қўнғироқ қилиб, «Узумзор» маҳалласида яшовчи А.Ҳ.нинг яшаш уйига боришлигини айтади.

Э.А. айтилган манзилга борганида Т.Н. ва А.Ҳ. уни маҳалла ҳудудидан узоқроқда жойлашган адирликка олиб бориб, Э.А.ни ўзига қабр қазишга мажбур этади. Қўл-оёғини боғлаб, пулини сўраши туфайли М.ни обрўсизлантирганлиги сабабли уни ўлдириб, шу ерга кўмиб кетишларини, агарда жони керак бўлса, Cobalt автомашинасини сотиб, 50 миллион сўм беришлигини, шундагина уни тинч қўйишларини айтиб, шарт қўйишади.

Э.А. чорасиз қолгани туфайли Т.Н. ва А.Х.ларнинг шартига рози бўлади. Шундан кейин у Денов туманида жойлашган автомашина бозорига бориб, машинасини сотиб, талаб қилинган пулдан 37 миллион сўмини ва диск ҳамда шиналарини беради.

Э.А. жорий йил 17 октябрь куни ИИБ бошлиғи номига ёзган аризада Н.Т. яна 12 миллион сўм пул беришлигини, акс ҳолда оила аъзолари билан биргаликда ўлдириб юбориш билан таҳдид қилаётганлигини билдирилган.

Э.А.нинг аризасига асосан 18-октарб куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Э.А.дан талаб қилинган пулдан 6 миллион сўмини Т.Н. қариндоши, Жарқўрғон тумани, «Ободгузар» маҳалласида яшовчи С.А. билан келишган ҳолда олиб, С.А. ўзининг таниши, туманнинг «Янгиариқ» маҳалласида яшовчи Б.М.га ушбу пулдан 1 бир миллион сўмини бераётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган қўшимча суриштирув ишлари давомида Э.А.ни шантаж қилиш ва ундан 50 миллион сўм олиш режасини жиноий гуруҳ ташкилотчиси, Жарқўрғон тумани «Узумзор» маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган Н.I. тузганлиги, жиноиййўл билан олинган пулларни гуруҳ аъзолари Н.I., А. Ҳ. ҳамда Т.Н. ўзаро келишувига асосан тақсимлаб олганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!