Сурхондарёда қарор ва буйруқ талабларини бузган ИИБ ходими лавозимидан озод этилди

Сурхондарёда қарор ва буйруқ талабларини бузган ИИБ ходими лавозимидан озод этилди

2020 йилнинг 18 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Термиз шаҳрида ГАИ ходими нима учун ҳайдовчига ялинмоқда?" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан саҳифамизда Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақидаги муносабат жойланган эди. 

Ўтказилган хизмат текширувида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низоми ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.Избасаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!