Сурхондарёда поезднинг бўш вагонларидан 1112,57 г “опий” гиёҳвандлик моддаси топилди

Сурхондарёда поезднинг бўш вагонларидан 1112,57 г “опий” гиёҳвандлик моддаси топилди

Юртимизга турли яширин ва ноқонуний йўллар орқали заҳри қотил – гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк поезди вагонлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

“Карат” лақабли хизмат ити ёрдамида ўтказилган текширув давомида, поезднинг бўш вагонларидан бирида оғирлиги 1112,57 граммни ташкил этувчи “опий” гиёҳвандлик  воситаси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!