Сурхондарёда "Malibu" ҳайдовчиси ҳеч қандай сабабсиз Камазга қарата ўқ узди

Сурхондарёда "Malibu" ҳайдовчиси ҳеч қандай сабабсиз Камазга қарата ўқ узди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида “Malibu” ҳайдовчиси ҳеч қандай сабабсиз йўлда ҳаракатланиб кетаётган Камазга ўқ узган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, Бойсун туманида 2021 йил 27 август куни соат 16:34 ларда, туманнинг "Дарбанд" маҳалласида яшовчи, Д.Мадамин бошқарувидаги "Malibu" русумли автомашинасини туманнинг "Шифобулоқ" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида бошқариб бориб, шу йўлда ҳаракатланиб кетаётган, Шеробод тумани "Ғўрин-Гиламбоб" маҳалласида яшовчи, М.Алишер бошқарувидаги "Камаз" русумли автомашинасига ўзида бўлган пневматик пистолет билан 2 маротаба отган.

Пневматик пистолет, 1 дона магазин ва ўқлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинган.

28 август куни Д.Мадаминга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!