Сурхондарёда “Ласетти-2” га ўрнатилган газ баллони портлади

Сурхондарёда “Ласетти-2” га ўрнатилган газ баллони портлади

Бугун, 2 октябр куни соат 15:30 да Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган “Жарқўрғон Сарбон-Брокер МЧЖ”га қарашли сиқилган газ тўлдириш шахобчасида “Ласетти-2” русумли автомобилига газ тўлдириш жараёнида газ баллонининг ёрилиши юзага келди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, ёнғин содир бўлмаган, ёнғин қутқаув экипажлари чақирилмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра газ баллонининг ёрилишига автомобилга ўзбошимчалик билан ўрнатилган (ЭCЕК 110 Ш 72 кг скотчли) газ баллонининг юқори босим остида техник деформацияси сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг мутахасисслари чиқишган.
Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонидан фойдаланиш техник талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!