Сурхондарёда кураш мажмуаси томининг ярми қулаб тушди

Сурхондарёда кураш мажмуаси томининг ярми қулаб тушди

Термиздаги «Aлпомиш» кураш мажмуаси биноси томининг қарийб ярми фавқулодда вазият туфайли қулаб тушди. Қурилиш вазирлиги бузилган том қисми яроқсиз ҳолатга келганини маълум қилди.

5 май куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги «Aлпомиш» кураш мажмуаси биносининг том қисми қулаб тушди. Қурилиш вазирлиги мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Содир бўлган техноген тусдаги фавқулодда вазият туфайли ҳозирги вақтда кураш зали томининг ярми — тахминан -1700 м. кв. бузилиб, ерга қулаб тушган. Унинг умумий майдони -2800 м. квга тенг. Бузилган том қисми яроқсиз ҳолатга келган.

Маълумот учун, кураш залининг том қисми мураккаб конструктив ечимли бўлиб, «Кисловодск» типидаги фазовий металл конструкциялардан фойданилган. Бино 1999 йилда қурилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!