Сурхондарёда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддасини сотаётганлар ушланди

Сурхондарёда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддасини сотаётганлар ушланди

Сурхондарё вилоят ИИБ Транспортда ХТБнинг хабар беришича, 2020 йил 29 январь куни “ХХХ” исмли шахс Сурхондарё вилоят ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Фуқаро ўз аризасида Бойсун тумани Мачай қишлоғида яшовчи, ёши тахминан 40-45 лар атрофларида бўлган “Шавкат” исмли шахс гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш билан шуғулланиб юрганини ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Шундан сўнг Сурхондарё вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, 2020 йил 29 январь куни соат 18:00 да Дарбанд темир йўл бекати ҳудудида “Дарбанд-Шўроб” темир йўл бекатлари оралиғи 142 км. 9-пикетига яқин жойида жойлашган “Дарбанд” тўйхонаси ва темир йўл изи орасидан ўтган сой бўйида гиёҳвандлик воситасини “Назорат остида сотиб олиш” жараёнида Бойсун тумани “Ўрта Мачай” маҳалласида яшовчи Э. Ш. тадбирга мижоз сифатида жалб қилинган “ХХХ” исмли шахсларга 4 000 000 (тўрт миллион) сўм эвазига 14 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутисига жойлаштирилган оч яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, ўсимликсимон “Марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани сотаётгани аниқланиб, тадбир иштирокчилари томонидан ушланган ва ушбу далилий ашёлар холислар иштирокида баённома расмийлаштирилиб олинган.

Шунингдек, моддани сотган шахс Н. Т. эканлиги аниқланган ва назорат тариқасида берилган пуллар ҳам ҳужжатлаштирилиб олинган. Тергов жараёнида Н. ушбу гиёҳвандлик моддаларини ўз уйида экиб етиштиргани ҳам аниқланди.

Сурхондарё вилоят ИИБ ЭКБ суд кимёвий экспертизасининг 2020 йил 30 январь кунидаги 18-сонли хулосасига кўра, фуқаро Э. Ш.дан олинган оч яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги ўсимликсимон “Марихуана” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модданинг таркибида тедрагидроканнабинол мавжуд бўлган «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси бўлиб, унинг соф вазни 42.98 грамм эканлиги аниқланган.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Э. Ш. ва Н. Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!