Сурхондарёда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида низо келиб чиқди

Сурхондарёда ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида низо келиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда Бойсун тумани ИИБ ходимлари ва фуқаролар ўртасида келиб чиққан низо юзасидан видео тасвирлар тарқалган.

Аниқланишича, Бойсун тумани, “Газа” маҳалласи ҳудудида яшовчи Ф.А. ва С.Б. лар 2021 йил 15 июль куни тумандаги “Тузбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Деҳқон бозори” атрофида ташкил этилган блок постда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори С.Пошшоев ва бошқаларнинг олдига келиб, ИИБ ходимларига “нима сабабдан блок пост ўрнатиб, автомашиналарни ўтказмаяпсизлар, нима карантин фақат Бойсун туманида амал қиладими, ҳамма касаллар Термизда-ку”, деган мазмундаги сўзларни айтиб, ИИБ ходимлари билан оғзаки равишда тортишишган.

Шунингдек, фуқаро Ф.А. “Газа” маҳалласида жойлашган “Газа” номли меҳмонхона ва ошхона раҳбари эканлиги, туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу ошхона 2021 йил 14 июль куни cоат 21:20да карантинга қарши кураш қоидаларига риоя қилмасдан фаолият юритганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан Ф.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилганлиги ва 3.430.000 сўм жарима маъмурий жазо чораси қўлланилгани маълум бўлди.

Ўрганишда, туман ИИБ ходимларининг ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!