Сурхондарёда ҳайдовчи Транспорт бошқармаси инспекторининг юзига мушт туширди

Сурхондарёда ҳайдовчи Транспорт бошқармаси инспекторининг юзига мушт туширди

Жорий йилнинг 19 февраль куни Сурхондарё вилояти Транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБнинг режасига асосан 3 нафар ЙПХ инспекторлари ва 1 нафар Транспорт бошқармаси инспектори биргаликда Термиз шахри Ибн Сино кўчасида ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар фаолияти юзасидан рейд тадбири ўтказишган.

Тадбир давомида “Спарк” русумли автомашина “3.27” йўл белгисига амал қилмай тўхтаб, йўловчи олганлиги сабабли ўрнатилган тартибда тўхтатилган. Ҳайдовчи автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим қилмасдан инспекторларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган. Шунингдек, вилоят Транспорт бошқармаси бош инспектори Б.Абдумажидовнинг юзига мушт туширган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчи Термиз шахар ИИО ФМБ 2-сонли бўлимига олиб борилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 135-моддасига кўра баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча жарима майдончасига қўйилган. Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!