Сурхондарёда ҳарбийлар мураккаб вазифаларни бажариш кўникмасини оширмоқда

Сурхондарёда ҳарбийлар мураккаб вазифаларни бажариш кўникмасини оширмоқда

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Сурхондарё вилоятида жойлашган дала-ўқув майдонларининг бирида кечган амалий машғулотлар жараёни замонавий жанг услублари негизида бошланди. Эрта тонгдан “Йиғин!” сигнали берилгач, ҳарбий хизматчилар полигон томон йўл олишди.

Бўлинмаларнинг жипслигини янада мустаҳкамлаш, ўз мутахассисликлари бўйича билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур машғулотда ҳарбий хизматчилар тоғ тайёргарлигига оид билим ва малакаларини мустаҳкамлашди.

Шахсий таркибнинг тоғ тайёргарлигига оид кўникмаларини тобора мустаҳкамлаб боришни таъминлайдиган ўқув нуқтасида гуруҳ шахсий таркиби тоғ тайёргарлиги бўйича амалий машқларни бажарди.

Шундан сўнг шахсий таркиб тоғли тўсиқларга чиқиш, тушиш, жанговар позицияни эгаллаш машқларини амалда бажаришди. Бу жараёнда шахсий таркиб тактик ҳаракатланиб, ён атрофни кузатиш учун дозорлар қўйди, шу орқали эҳтимолий хавфнинг олди олинди.

Эътироф этиш лозимки, гуруҳ шахсий таркиби тактик ҳаракатланишнинг турли усулларини реал вазиятга яқинлаштирилган машқлар орқали ўрганишди. Бундай ёндашув эса бугунги эҳтимолий вазиятларда жанг олиб боришнинг энг устувор томонларини ўзлаштириш имконини беради.

Шахсий таркиб тоғ ва чўл шароитида жанговар вазифани бажариш, ҳар қандай тоғ тўсиқларини енгиб, жисмоний кўникмасини яна бир карра оширди. Уларнинг профессионал тайёргарликларни қанчалар ўзлаштиргани, маҳорат ва малакага эга эканликлари бўлинма командирлари томонидан диққат билан кузатиб борилди.

Машғулотларнинг ўзига хос мураккабликлари бор. Ўтган вақт мобайнида машқларда тобланган юрт посбонлари бу гал ҳам вазифани тўлақонли бажаришди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!