Сурхондарёда эркак ёввойи тўнғиз болаларини уйида сақлаб келаётгани аниқланди

Сурхондарёда эркак ёввойи тўнғиз болаларини уйида сақлаб келаётгани аниқланди

Термиз туманидаги “Айритом” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Б. ёввойи тўнғизнинг 2 бош боласини ушлаб олиб, ўз хонадонида боқиб келгани ҳақида хабар келиб тушди.

Тезкор гуруҳ маҳалласи раиси иштирокида фуқаро С.Б.нинг хонадонига боришганида, хабар ўз тасдиғини топди.

Фуқаро ёввойи тўнғиз болаларини ўзи ушлаб олганини ва вақтинча сақлаётганини билдирди. Унга ёввойи ҳайвонларни сақлаш бўйича амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилганидан сўнг бу хатти-ҳаракати ноқонуний эканини билдириб, ўз хоҳишига кўра тўнғиз болаларини экология давлат инспекторларига топширди.

Ёввойи тўнғиз болалари қонуний тўхтамга келгунга қадар Термиз ҳайвонот боғига вақтинчалик топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!