Сурхондарёда диний оқимларга кириб қолган аёл 3 фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Сурхондарёда диний оқимларга кириб қолган аёл 3 фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида истиқомат қилувчи 1974 йилда ҳамда 1987 йилда туғилган ака-ука Илҳом ва Эркин Тўраевлар 2011 йил Россия давлатига ишлаш учун боради. Афсуски, улар у ерда Ўзбекистон ислом ҳаракати халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилиб қолишади ва одамларни ёллаш билан шуғуллана бошлайди. Шу орада Илҳом Тўраев турмуш ўртоғи ва фарзандларини ҳам ёлғон ваъдалар билан ўз ёнига чақириб олади. Аммо Илҳомнинг қинғир ҳаракатлари узоққа чўзилмади. Тез орада у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди.

Илҳом Тўраев қўлга олинган вақтда унинг укаси Эркин Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўним топиб, Покистон, Афғонистон ва Сурия давлатларидаги Ўзбекистон ислом ҳаракати ва Имом ал-Бухорий катибаси халқаро террористик ташкилотлар сафига янги аъзоларни ёллаш ва жўнатиш ишлари билан шуғулланиб келарди. Шундан сўнг Эркин 2013 йил акасининг турмуш ўртоғи ва фарзандларини Россиядан Туркияга чақириб олади ва уларни ҳам ўзларининг сафига қўшади.

2019 Илҳом Тўраевнинг турмуш ўртоғи ва 3 нафар вояга етмаган фарзанди Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан Туркия давлатидан Ўзбекистонга қайтарилди.

2013 йил ўзга юртларга кетиб, адашиб диний оқимларга аралашиб қолдим, дейди Холбиби Кўчирова. Истамбул шаҳрида фарзандларим билан ижарада қийналиб яшадим, болаларимнинг ҳужжатлари йўқ эди, ҳеч қаерга мурожаат қилолмадим. 10 ёшли катта фарзандим ҳужжати йўқлиги учун мактабда ўқий олмади. Ватанга қайтгим келарди, лекин қайтишни иложи бўлмади.

Ҳозирда Илҳом Тўраев Шеробод туманида жойлашган манзилли колонияда жазо муддатини ўтаяпти ва шу билан бирга, Жарқўрғон туманидаги ғишт заводида шартнома асосида ишлаб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!