Сурхондарёда бюджет пуллари талон-торож қилинди

Сурхондарёда бюджет пуллари талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q” МЧЖ томонидан 2019-2020 йилларда амалга оширилган коллектор тармоқларини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари мутахассислар томонидан ўрганилганда, жамият раҳбарлари ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш ва белгиланган ишларни сифатсиз бажариш орқали 245,2 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг "Aniq.uz"га маълум қилишича, худди шундай, Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.” шўъба корхонаси раҳбари ва бошқалар шаҳарда оқова сув тармоқларини реконструкция қилишда амалда бажарилмаган қурилиш-монтаж ишларини ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали 221,8 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!