Сурхондарёда бош муҳандис фуқароларнинг пулини "еб юборди"

Сурхондарёда бош муҳандис фуқароларнинг пулини "еб юборди"

Жавлон Самадов (исм-шарифи ўзгартирилган) Музработ туманидаги электр тармоқлари корхонасида бош муҳандис лавозимида ишларди. У яхшигина маошига қаноат қилмай, осон пул топишни истаб қолди.

Шу ниятда “Юртим жамоли” маҳалласидаги 45 хўжаликка трансформатор ва симёғочлар ўрнатиб беришни ваъда қилиб, фуқаролардан йиғилган 8 миллион сўм пулни олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди. Охирини ўйламай иш тутган Ж.Самадовнинг бу ҳаракати у ўйлагандек якунланмади. Одамлар унинг ёлғонларига ишонишмади. Кута-кута тарнсформатор келавермагач, улар туман ИИБга мурожаат қилишди.

"Postda"нинг хабарига кўра, Ж.Самадовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Хурсан АРИПОВ,
вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси
бўлинма бошлиғи, полковник


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!