Сурхондарёда божхоначилар портловчи моддани ушлаб қолишди

Сурхондарёда божхоначилар портловчи моддани ушлаб қолишди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Болдир темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни Туркманистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига кириб келган юк поезди вагонларининг бирига жойлаштирилган портловчи модда ҳамда унинг бир дона детонаторини ушлаб қолди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи хабар берди.

Мазкур ҳолатда ҳам тунги соат 2.00ларда Ватанимизга кириб келган юк поезди божхона назоратидан ўтказилганда таркибидаги вагонлардан бирининг кўз илғамас жойига қизғиш рангли Тротиловая шашка вес 200 грамм номли портловчи модда ва унинг бир дона детонатори устомонлик билан жойлаштирилгани аниқланиб, тўхтатиб қолинган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!