Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар маҳалла раисини "самосуд" қилишди

Сурхондарёда бир гуруҳ шахслар маҳалла раисини "самосуд" қилишди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани "Истиқлол" МФЙ раиси экани айтилган фуқаро ўз хонасида кўнгилхушлик қилаётгани акс этган видео тарқалган.

Видеода кўриниб турибдики, бир гуруҳ шахслар маҳалла раисининг ишхонасига бостириб кирган (ойнани синдириб) ва ҳеч кимнинг розилигини олмасдан телефонга суратга туширишган.

Бу орқали ушбу шахслар бир мансабдорнинг ишчанлик обрўсига путур етказишга уринган. Энг ёмони, қонун устувор давлатда бу шахслар маҳалла раисини ўзлари суд (самосуд) қилишмоқчи бўлган.

Ундан ҳам даҳшатлиси, суратга олиш учун рухсат сўрашмаган, интернетга тарқатиш учун розилик олишмаган, шахсий маълумотлар ошкор қилиниб, яна бир қонунбузилиш ҳолати рўй берган. Инсон ҳуқуқлари топталган.

Zed News канали инсон ҳуқуқлари ва айбсизлик презумпциясини инобатга олиб, видеони тақдим этмасликка қарор қилгани ҳақида ёзган.

 

P/S. Мазкур ҳолат бўйича тегишли ташкилотлардан изоҳ кутиб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!