Сурхондарёда автофалокат: бир киши жабрланди

Сурхондарёда автофалокат: бир киши жабрланди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 16 январь куни Термиз туманида яшовчи Б.Ғ. ўзига бириктирилган КамАЗ русумли юк автомашинасини Ўзбекистон маҳалласи Маданият кўчасида ҳайдаб кетаётганида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган енгил автомашина билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада енгил автомашина ҳайдовчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!