Сурхондарёда "АҚШда яшайдиган Рафаэль" эртаги фош этилди

Сурхондарёда "АҚШда яшайдиган Рафаэль" эртаги фош этилди

И.Холтўраев (исм-шарифлар ўзгартирилган) муқаддам бир неча маротаба фирибгарлик жиноятини содир этиб, жазо ўтаётганига қарамасдан, яна текин бойлик ортиришни кўзлайди. Бу ҳақда uz24.uz ёзмоқда.

У 2018 йил февраль ойида Қизириқ тумани ҳудудида Н.Рафиқов билан танишиб, унга АҚШда Рафаэль исмли таниши борлиги, у орқали Қизириқ туманида мева қуритиш ҳамда қайта ишлаш корхонасини очиб, бирга тадбиркорлик фаолиятини юритишлари ҳақидаги чўпчакларига ишонтиради. 2018 йил март-июнь ойлари оралиғида И.Холтўраев Н.Рафиқовга Рафаэльнинг Швейцария банкидаги ҳисоб рақамидан 100 000 000 АҚШ долларини ўтказиб келиши харажатлари учун деб, ундан жами 44 616 360 сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. 100 000 000 АҚШ долларни эса ўтказмасдан, олган 44 616 360 сўмни ўз шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.

2018 йил 10 май куни Россия ҳудудида жиноят содир этганлиги учун қамалиб қолган ўғлидан хабар олиш, уни қутқариш ва адвокат билан таъминлаш учун Э.Ибрагимовнинг ишончига киради. У Э.Ибрагимовдан 8.000.000 сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.

Суд, И.Холтўраевга етказилган зарарни қоплаганлигини инобатга олиб, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми б банди билан тегишли жазо тайинлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!