Сурхондарёда 200 долларга сохта диплом сотаётган техникум психологи ушланди

Сурхондарёда 200 долларга сохта диплом сотаётган техникум психологи ушланди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида техникум ўқитувчиси сохта диплом сотган вақтида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қумқўрғон Агросаноат техникуми психологи З.Р. фуқаро Х.га Қумқўрғон Агросаноат касб-ҳунар коллежини 2011 йилда тамомлаганлиги ҳақида сохта дипломни 200 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро З.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!