Сурхондарёда 18 ёшли бола “гашиш” сотган вақтида қўлга олинди

Сурхондарёда 18 ёшли бола “гашиш” сотган вақтида қўлга олинди

Сурхондарё вилояти. 2021-йил 28-ноябр куни соат 15:30 ларда ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 18 ёшли Т.С., тадбирда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 600.000 сўм эвазига оқ рангли полиетилен пакетга ўралган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддани сотган вақтида ушланган ва харид обекти ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбирда олинган бир дона оқ рангли полиетилен пакетга ўралган қорамтир-малла рангли , пластилинсимон моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, соф оғирлиги 1,88 граммга тенг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми (озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноят учун қонунчиликда 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!