Сурхондарёда 1-курс талабаси машъум фожиа қурбони бўлди

Сурхондарёда 1-курс талабаси машъум фожиа қурбони бўлди

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида жорий йил 1 сентябрь куни соат 22:15ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Хомкон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб пиёда, шу маҳаллада яшаган, Термиз давлат университети 1-курс талабаси 19 ёшли Зухриддин Сафаровни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Натижада З.Сафаров жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини “Тўлқин” МФЙда яшовчи 25 ёшли Абдулазиз Норбоев ўзининг давлат рақами 75 S 604 BA бўлган “Дамас” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, автомашина Наврўз маҳалласи ҳудудидан топилган. А.Норбоевни ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришларини сўрайди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!