Сурхондарё вилояти "Ҳудудий электр тармоқлари" судга берилди

Сурхондарё вилояти "Ҳудудий электр тармоқлари" судга берилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси жойларда электр энергияси ва ундаги узилишлар юзасидан мониторинг ишларини олиб бормоқда. Сурхондарё вилоятида олиб борилган ўрганишлар давомида 8-12 соатгача электр тармоқдан режасиз узилиш ҳолатлари кузатилди. 

Бойсун тумани,  кун  давомида  10  соат  45 минут;
Қумқўрғон тумани,  кун   давомида  9 соат  50 минут;
Жарқўрғон тумани,  кун   давомида  8 соат  50 минут;
Сариосиё тумани,  кун  давомида  8 соат   35 минут;
Узун тумани,  кун   давомида  9 соат  17 минут;
Термиз тумани,  кун   давомида  8 соат   50 минут;
Ангор тумани,  кун   давомида  11 соат 50 минут;
Денов тумани,  кун   давомида  10 соат 45 минут;
Шеробод тумани,  кун   давомида  11 соат  35 минут.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини юзага келтирган "Ҳудудий электр тармоқлари" бўйича судга даъво аъризаларини киритиб бормоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!