Сурхондарё божхона бошқармаси афғонистонлик Россия фуқароси ёнидан кўкнори топди

Сурхондарё божхона бошқармаси афғонистонлик Россия фуқароси ёнидан кўкнори топди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона постининг пиёдалар йўлагига асли афғонистонлик Россия Федерацияси фуқароси З.М.А. кириб келди. Меҳмон божхона назоратидан ўтказилаётганда қўл сумкаси ичидаги 2 дона Соугҳ номли қутилар божхона ходимларида шубҳа уйғотди, деб ёзади ЎзА.

Оғзаки сўров жараёнида З.М.А. ушбу қутиларни ўзи учун олгани ва ичида йўталга қарши дамлама борлигини маълум қилди. Сергак божхона ходимлари қутиларни очиб кўрганида айрим гиёҳлар билан аралаштирилган оғирлиги 86,72 граммни ташкил этувчи кўкнори борлиги аниқланди.

З.М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

«Мамлакатимиз ҳудудига турли йўллар билан гиёҳванд моддаларни киритишни хаёл қилган шахслар қаттиқ адашади, — дейди вилоят божхона бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи инспектори Шоҳрўз Ўралов. — Масалан, мазкур чегара божхона постида қўшни Афғонистон Ислом Республикасидан юртимизга кириб келган юк поезди божхона назоратидан ўтказилганда вагон конструкциясининг хуфия жойига устомонлик билан яшириб олиб кирилаётган 48,4 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!