Суриялик қочқинларнинг лагерини сув босди

Суриялик қочқинларнинг лагерини сув босди

Ливияда юз берган кучли бўрондан сўнг суриялик қочқинларнинг лагерлари янада қийин аҳволда қолган: кучли шамол чодирларни парчалаб ташлаган, ёмғир ва қор туфайли лагерларни сув босган.

БМТнинг Ливандаги гуманитар координатори Филипп Лаззарини бўрондан кейин кўпгина қочқинларни бошқа жойларга кўчиришга тўғри келганини маълум қилди.

Биз қочқинларни вақтинчалик бошқа туманларга кўчирдик. Баъзи лагерларни буткул сув босган. Ташқарида ҳаво совуқ, ҳақиқий қиш. Қочқинлар туриб қолган шароитга чидаб бўлмайди , деди у.

Устига-устак, қочқинларга ёрдам кўрсатиш учун маблағ етарли эмас.

Ҳозир Ливанда 900 минг суриялик қочқин бор. Ўтган йили атиги 16 минг суриялик ватанига қайтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!