Суриядаги вазиятни ёритаётган, халқаро террористик ташкилот аъзоси ўзбекистонлик Худоёр Нуриддинов қидирувга берилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Абу Валид номи билан фаолият юритувчи Нуриддинов 1994 йилда Фарғонанинг Риштон туманида туғилган. У 2016 йилда Россияга ишлаш учун кетиб, шу ерда террорчилик ташкилоти ғояларига берилган.
У шундан сўнг Суриянинг Идлиб шаҳрига кетган. У ердан туриб олиб борган тарғибот ишлари оқибатида бир қанча ўзбекистонликлар жангларда иштирок этиб, ҳалок бўлган, дейилади вазирлик эълон қилган видеороликда.
Ҳозирда 30 ёшли эркакка нисбатан Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Жиноят кодексининг 4 та моддаси, жумладан:
155-модда прим-2 (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш);
223-модда (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш);
244-модда прим-2 (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноий иш очилган.
Xабарга кўра, айни вақтда Нуриддинов интернет орқали ўзининг жиноий қилмишларига диний тус берган ҳолда жиҳодга чорловларни давом эттирмоқда. У томондан юритилаётган саҳифалар Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ва унинг иштирокидаги видеотасвирларни сақлаш, олиб юриш ва тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.