Суриядаги террорчилар сафига қўшилмоқчи бўлган андижонлик шахс қўлга олинди

Суриядаги террорчилар сафига қўшилмоқчи бўлган андижонлик шахс қўлга олинди

Андижон вилоятидан бўлган 1995 й.т. «И.О.К.» (шахсига оид маълумотлар ўзгартирилган) Интернет тармоғи орқали Суриядаги террорчилик ташкилоти ёлловчилари билан алоқада бўлиб, уларнинг таъсири остида Сурияга кетишни режалаштирган.

Мазкур шахс виртуал тармоқларда террорчиларнинг жиход қилишга ундовчи материаллар билан танишиб уларни Интернет тармоқларида тарқатиб келган.

Террористик гуруҳ ёлловчилари таклифига асосан «И.О.К.» жорий йилнинг апрель ойида Туркия давлатига чиқиб кетган. Маълум муддат террорчиларнинг Сурия худудига ўтказиш билан шуғулланувчи масъуллари назоратида бўлган ва САР чегарасига ўтиш ҳудудида турк ҳарбийлари томонидан қўлга олинган.

Халқаро ҳамкорлик алоқалари доирасида «И.О.К.» Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Ўзбекистонга депортация қилинди. Олиб борилган дастлабки терговга қадар текширув тадбирлари давомида жиноий фаолияти ўз тасдиғини топди ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар томонидан унга нисбатан ЖКнинг 155-2, 244-1, 244-2 ва 246 моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда, хукук-тартибот идоралари ёшларни Интернет тармоқларида террорчилик ташкилотлари ёлловчилари таъсирига тушиб қолишдан огоҳлантиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!