Сурияда масжид бомбардимон қилинди

Сурияда масжид бомбардимон қилинди

Вашингтон бошчилигидаги коалиция Сурия шарқидаги Дийруз Зур шаҳридаги масжидга жума куни ҳужум қилди.

"Анадолу" хабар беришича, коалицияда Дийруз Зур шаҳридаги Усмон ибн Аффон масжидини намозхонлар жума намозини адо этаётганларида бомбардимон қилган.

Шунингдек, коалиция кучлари пайшанба куни айни шаҳардаги Аммор ибн Ёсир масжидини ҳам бомбардимон қилишган. Натижада, 30 нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳаётдан кўз юмган.

Бундан ташқари коалиция чоршанба куни мазкур шаҳарга ҳужум қилиб 13 кишини ўлдиришган эди.

Лекин бу мавзуда коалиция томонидан ҳеч қандай баёнот берилмаган.

Шу билан бирга Дийруз Зур шаҳрининг бошқа Ҳажин минтақасида ЙПГ/ПКК ва ИШИД террорчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Ўтган 11 сентябрда ЙПГ/ПКК террорчи ташкилоти Америка ва Франция қўллаб-қувватлаши билан Ҳажиндан ИШИДни чиқариш операциясини бошлаган эди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!