"Сурияда жанг қилаётганларнинг ҳеч бири оппоқ эмас"

"Сурияда жанг қилаётганларнинг ҳеч бири оппоқ эмас"

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ҳузуридаги Сурия бўйича мустақил комиссия янги ҳисоботини эълон қилди. Унда айтилишича, Сурия урушида қатнашаётганларнинг деярли бари қотиллик, қийноқ, жинсий зўрлаш ва талончилик сингари жиноятларга қўл урган. 

Комиссия Сурияда уруш бошлангандан бери йигирмадан ортиқ ҳисобот тайёрлаган. Бу галгиси 2020 йилнинг 11 январидан 1 июлигача бўлган даврни қамраб олган. 

Ҳисоботда қайд этилишича, Сурия президенти Башар Асад назоратидаги гуруҳлар тинч аҳоли вакилларини олиб қочиш, қийноқ, жинсий зўрлаш ва маҳбусларни ўлдириш жиноятларини содир этган. Ҳукумат назоратидаги ҳудудларда аҳолининг ўз уйларига қайтишига тўсқинлик қилиняпти, одамлар ўзларига тегишли мол-мулкни рўйхатдан ўтказишга қийналяпти. БМТ экспертлари ҳукумат армиясини инсониятга қарши жиноятларда айблаган.

Шунингдек, ҳисоботда курд қуролли гуруҳлари назорат қилаётган ҳудудларда ИШИДга аъзоликда гумонланган кишилар оғир аҳволда йиллаб ҳибсда сақланаётгани айтилган. Курдлар одам ўғирлаш билан ҳам шуғулланаётгани қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!