Сурияда илк бора эркаклар футбол жамоасига аёл мураббий бошчилик қилмоқда

Сурияда илк бора эркаклар футбол жамоасига аёл мураббий бошчилик қилмоқда

Сурияда илк бора эркаклар футбол жамоасига аёл мураббий бошчилик қилмоқда, дея хабар қилди ТАСС нашри.

Мамлакат футбол тарихида биринчи бора аёл киши муррабий этиб сайланди. Маҳа Жаннуд аввал аёллар жамоасида ўйнаган. Шундан сўнг муррабий бўлишга қарор қилган. Ҳозирда у Al-Muxafza клубининг бош муррабийи бўлиб, футболчилар унинг қўл остида машғулот ўтказаётганларидан норози эмас. Маҳа Жаннуднинг сўзларига кўра, олдинда режалари кўп бўлиб, ўз жамоасини дунёнинг энг зўр футбол клубига айлантириш унинг асосий мақсади.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!