Сурияда етти киши вабодан вафот этди

Сурияда етти киши вабодан вафот этди

Сурияда 53 киши вабо билан касалланган, 7 киши вафот этган.

“Мамлакатда вабо билан касалланганларнинг умумий сони 53 нафарга етди... вабодан вафот этганлар сони етти нафарга етди”, — дея хабар бермоқда САНА агентлиги мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Алеппо, Ал-Ҳасек, Дайр-аз-Зор, Латакия ва Дамашқ вилоятларида вабо эпидемияси қайд этилган.

Аввалроқ, 10 сентябрь куни Сурияда вабо эпидемияси қайд этилгани маълум бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!