Сурияда даҳшатли портлаш юз берди

Сурияда даҳшатли портлаш юз берди

 

 

 

 

Суриянинг SANA давлат агентлиги хабарига кўра, Суриянинг Хама вилояти шарқида террорчилар томонидан жойлаштирилган иккита минанинг портлаши натижасида камида 18 киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди.

Aгентлик маълумотларига кўра, портлаш ас-Саломия шаҳри яқинидаги Вади ал-Aзиб ҳудудида содир бўлган.

Суриядаги қуролли тўқнашув 2011 йилдан бери давом этмоқда. 2017 йил охирида Сурия ва Ироқдаги террорчилик гуруҳи устидан эришилган ғалаба эълон қилинди. Мамлакатларнинг айрим ҳудудларида жангариларни тозалаш ишлари давом этмоқда. Aйни пайтда сиёсий келишув, Сурияни тиклаш, шунингдек, қочқинларни қайтариш асосий вазифа ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!